» » Юзлаб хакерлар қўлга олинди

Закладки Юзлаб хакерлар қўлга олинди

Название:
Юзлаб хакерлар қўлга олинди
Дата:
22-05-2014, 06:48
Просмотры:
890
 

Федерал қидирув бюроси ва Европол дунё бўйлаб юз минглаб компьютерларни кузатишда гумон қилинган хакерларни қўлга олди.


АҚШ, Европа, Астралия ва Осиё ҳуқуқни химоя қилиш органлари иштирокида ўтказилган икки кунлик махсус операция натижасида 16 мамлакатдан Blackshades жосус вирусини сотган ва ҳарид қилган 97 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.


300 га яқин хонадонда қидирув ишлари ўтказилди. Унинг натижасида маълумотларни сақловчи минглаб хотира қурилмалари, қуроллар ва гиёҳванд моддалар қўлга олинди.  Федерал қидирув бюросининг берган маълумотларига кўра, Blackshades вирусидан 500 мингта компьютер зарарларган ва бунинг оқибатида кўплаб фойдаланувчилар ўзларининг шахсий ва молиявий маълумотларини йўқотишган. 


Blackshades компьютерни масофадан туриб бошқариш имконини берувчи дастур туркумига киради (Remote Administration Toll, RAT). Ушбу дастурга GoTyMyPC каби ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Унинг ёрдамида  масофадан туриб уй компьютерини бошқариш мумкин. 


Аммо, Blackshades дастурининг бир қатор қора томонлари ҳам бор. Дастур DDoS-ҳужум, веб-камера ёрдамида кузатув, клавиатурадан фойдаланган тугмалар кетма-кетлигини,  URL-манзиллар, зарарли дастурлар юклаш имконини беради. Махсус хизматлар хабарига кўра, ушбу дастур орқали хакерлар 350 минг АҚШ долларга яқин даромад олган.

"Даракчи"
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Январь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 

Eng sevimli xonandangiz