» » Масхарабоз ва маймун Америка банкини тунади

Закладки Масхарабоз ва маймун Америка банкини тунади

Название:
Масхарабоз ва маймун Америка банкини тунади
Дата:
22-05-2014, 06:37
Просмотры:
953
 

Америкадаги банкни масхарабоз ва маймун либосидаги жиноятчилар тунашди, дея хабар бермоқда Metro. Ҳодиса Ғарбий Виржиниядаги Capon Valley бўлимида содир бўлган. Жиноятчилар номаълум йўналишда яширинишган, штат полицияси тергов олиб бормоқда, эҳтимолий гувоҳлар қидирилмоқда.

Масхарабоз ва маймун либосида 14 май куни банкка бостириб кирган қароқчилар, қурол билан таҳдид қилиб, бор бўлган барча нақд пулларни тақдим этишни талаб қилишган (банк қанча зарар кўргани ҳақида маълумот берилмаяпти). Ўзлари хоҳлаган нарсани олганидан сўнг, жиноятчилар автомобилда воқеа жойидан ғойиб бўлишган.

Ўғрилар автомобилдан узоқ фойдаланишмаган: орадан бир неча дақиқа ўтиб, «масхарабоз» ва «маймун» машинани қолдириб, изларни йўқотиш мақсадида уни ёқиб юборишган. Тахминларга кўра, улар бошқа машинага ўтириб қочишган. Улар қаерга йўл олгани ҳозирча номаълум.

Банкдаги кузатув камералари ёзуви ва ходимларнинг гувоҳликларига кўра, масхарабоз либосидаги киши – эркак, маймун либосидаги шахс эса – аёл бўлган. Полиция мавжуд видео- ва фотоматериалларни, эҳтимолий гувоҳлар чиқиши умидида, эълон қилган.

Қиёфани ўзгартириб ўғрилик қилишни криминал оламининг классик жанрларидан бири дейиш мумкин. 2013 йили Флоридадаги банкни «Темир-одам» либосидаги одам тунаган эди. Ўша йилнинг ўзида «зомби»-жиноятчилар Мексикадаги заргарлик дўконини ўмаришган, сохта мўйловли аёл эса Буюк Британиядаги атторлик дўконига ҳужум қилганди. Қримдаги озиқ-овқат дўконини эса <<Ялмоғиз Кампир>> пулсиз қолдирганди.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz