» » Лола Каримованинг жамғармаси

Закладки Лола Каримованинг жамғармаси

Название:
Лола Каримованинг жамғармаси
Жанр:
Дата:
22-05-2014, 06:23
Автор:
Просмотры:
2899
  
 
Лола Каримованинг жамғармаси меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун Бўстонлиққа саёҳат ташкил этди
 
«Sen Yolg’iz Emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан Тошкентдаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги сўлим масканларга саёҳат ташкил этилди. 

«Sen Yolg’iz Emassan» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан «Онажоним – табиат», «Дунё – болалар нигоҳида» мавзуларидаги кўрик-танловлар, расмлар кўргазмаси, турли ижтимоий лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Бўстонлиқ туманининг сўлим гўшасига ташкил этилган ушбу саёҳатга Тошкент шаҳридаги 21-, 22-, 23-, 24- ва 30-Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари таклиф этилди.

Экскурсия қатнашчилари табиатнинг бетакрор манзараларини томоша қилиш билан бирга, шу ернинг ўзида ташкил этилган спорт мусобақалари, миллий ўйинлар, ижодий-интеллектуал викториналарда фаол қатнашдилар.

«Ўзбекистонда ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, барча болаларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиши, ҳордиқ чиқариши учун зарур барча шароит ва имкониятларни яратиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда болаларда соғлом маънавиятни шакллантириш, уларнинг экологик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда», – деб ёзади ЎзА.

Маълумот учун, 2002 йил ноябрида ташкил этилган Sen yolg‘iz emassan республика жамоат болалар жамғармаси ота-онасиз қолган болалар, ногирон болалар, назоратдан четда қолган болалар, болаларга етарли даражада эътибор бера олмаётган ёрдамга ўта мухтож оилалар ва ривожланиш учун зарур имкониятларга эга бўлмаган иқтидорли болаларга ёрдам беради. Лола Исломовна Каримова-Тиллаева жамғарма васийлик кенгаши раиси ҳисобланади.


 Манба: УзА, Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz