» » Ўзбекистонда Россия концерни президенти ҳибсга олинди

Закладки Ўзбекистонда Россия концерни президенти ҳибсга олинди

Название:
Ўзбекистонда Россия концерни президенти ҳибсга олинди
Дата:
22-05-2014, 06:20
Просмотры:
1331
 
 
 

Россиянинг Ғарбий Урал машинасозлик концерни (ҒУМК) президенти Александр Поздеев Ўзбекистонда ҳибсга олинди. Бу ҳақда, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жараён билан таниш бўлган агентлик манбасининг сўзларига кўра, жиноий иш ҒУМК амалга оширган шартномалар нархи ошириб кўрсатилгани муносабати билан очилган. Ҳозирги вақтда ҒУМК Ўзбекистонда умумий қиймати 200 миллион долларга яқин бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

«Поздеев калий заводи масаласида очилган жиноий иш бўйича Ўзбекистон Бош прокуратурасига сўроққа чақирилган ва шундан сўнг ҳибсга олинган», – дейди агентлик суҳбатдоши.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҒУМК президентининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиши билан доимий алоқада бўлиб турибди, дейди элчихонанинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Вадим Чекмазов.

2010 йил сентябрида ҒУМК Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун йиллик қуввати 1 миллион тонна рудага тенг умумий қиймати 60 миллион долларлик тоғ-кон мажмуасини қурилишини якунлаган эди.

2015 йил бошида эса компания Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг иккинчи навбати учун дор йўли ва қазиб чиқариш мажмуаси қурилишини якунлашни режалаштираётган эди.

2016 йилгача эса Россия концери Навоий тоғ-металлургия комбинати ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати учун олтин қазиб олиш бўйича конларни қуришни режалаштираётган эди.

Манба: "Газета" ва "Кун" интернет нашрлари
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz