» » Google жаҳоннинг энг қиммат брендига айланди

Закладки Google жаҳоннинг энг қиммат брендига айланди

Название:
Google жаҳоннинг энг қиммат брендига айланди
Жанр:
Дата:
22.05.2014
Автор:
Просмотры:
773
 

Ўтган бир йил давомида Google бренди 40 фоизга қимматлашди ва энди 159 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Millward Brown Optimor тадқиқот компанияси рейтингида маълумот берилган.

Google ҳатто аввалги етакчи – Apple компаниясидан ҳам ўзиб кетган; iPhone ишлаб чиқарувчиларнинг бренди бир йил давомида 20 фоизга арзонлашиб, ҳозирги вақтда 148 миллиард долларга баҳоламоқда.

Энг қиммат брендлари ўнлигидан, шунингдек, IBM, Microsoft, McDonald’s, Coca-Cola, VISA, AT&T, Marlboro ва Amazon ҳам ўрин олган. Умуман, рейтингдан ўрин олган энг қиммат брендлар юзлигининг умумий қиймати 2,9 триллион долларни ташкил этган.

Millward Brown Optimor мутахассисларининг фикрича, Google инновацияларга пул тикаётгани сабаб, олдинга ўтиб кетишга муваффақ бўлган: ўтган бир йил давомида компания Google Glass кўзойнакларини фаол тарғиб қилди, сунъий идрок ва робототехникага сармоя киритди, шунингдек, бошқа компаниялар билан ҳамкорлик бўйича қатор шартномаларни имзолади.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Март 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Eng sevimli xonandangiz