» » Жанубий Корея терговчилари «Севоль» пароми ҳалокати сабабини эълон қилишди

Закладки Жанубий Корея терговчилари «Севоль» пароми ҳалокати сабабини эълон қилишди

Название:
Жанубий Корея терговчилари «Севоль» пароми ҳалокати сабабини эълон қилишди
Дата:
16-05-2014, 06:35
Просмотры:
1064
 
 
 

     Жанубий Кореянинг «Севоль» пароми 16 апрель куни ўз йўналиши (курси)ни кескин ўзгартиргани сабаб чўкиб кетган. Yonhap ахборот агентлининг 15 май, пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, ушбу хулосалар дастлабки тергов натижаларига асосан эълон қилинган.

     Жануби-ғарбдаги Чиндо ороли яқинидаги ингичка кўрфаздан ўтаётганда паром 15 даража бўйлаб хавфли бурилишни амалга оширган. Шунда сўнг кема бир томонга оғиб, сўнг ағдарилиб кетган.

     Сув сиғими 6 минг тоннадан ортиқ бўлган паром, ҳаддан ташқари юк билан тўлдирилгани сабаб, бурилишдан сўнг ўз мувозанатини тиклай олмаган. Айни вақтда, кеманинг балласт цистерналари сув билан тўлдирилмаган.

     «Капитан ва экипажнинг бошқа аъзолари «Севоль» пароми ўз мувозанатини тиклаши учун нисбатан кўпроқ вақт кераклигидан бохабар бўлишган», – дейди терговчилардан бири. Унинг қўшимча қилишича, экипаж йўлга чиқиш олдидан айнан шундай кўрсатма ҳам олган.

     Хусусан, кема жамоасига кескин бурилишларни амалга ошириш тақиқланган бўлган. Тергов давомид аниқланишича, авария арафасида – тажрибасиз учинчи ёрдамчи ва руль бошқарувчиси хавфли бурилишни амалга оширган вақтда, капитан рубкада бўлмаган.

     Чўкиб кетган паром бортида 476 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Ҳозирча 281 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган, 23 киши эса бедарак йўқолган деб гумон қилинмоқда.

Манба: Кун
кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz