» МТРКнинг расмий баёноти

Закладки МТРКнинг расмий баёноти

Название:
МТРКнинг расмий баёноти
Жанр:
---
Дата:
15-11-2013, 19:39
Автор:
Просмотры:
1587
 
 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси янги телеканалларни синов режимида ишга тушиши ҳақида расмий ахборот берди.

 

Аввал хабар берганимиздек, 14 ноябр куни ЎзМТРКнинг иккита янги телеканали ўз фаолиятини бошлади. 

Бу ҳақда компания сайти расмий баёнот берди. Унда айтилишича, янги "Наво” ва "Кинотеатр” телеканаллари Рақамли телекўрсатувларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида ишга туширилди.

Бугунги кунда Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасида кўрсатувларни эфирга узатишнинг янги форматига босқичма-босқич ўтиш жараёни кечмоқда. Ушбу янги формат барча баҳраманд бўла оладиган рақамли телевидениенинг ижтимоий мажмуи ишлаб чиқарилиши ва эфирга узатилишини таминлайди.

Шу билан бирга, ЎзМТРК корхона ва ташкилотлари ижодий-техник ходимларининг профессионал даражаси ва кўникмаларини ошириш чоралари кўрилмоқда. Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ телемаҳсулотни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш соҳасидаги энг замонавий муҳандис-техник талабларга жавоб берадиган янги эфирга узатиш мажмуалари фойдаланишга жорий этилмоқда ҳамда ривожланган мамлакатларнинг юқори технологик ускуналари етакчи ишлаб чиқарувчилари ва телерадиокомпанияларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув машғулотлари, семинар ва тренинглар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида Ўзбекистон МТРК 14 ноябр куни соат 17:00 дан бошлаб иккита янги телеканални тест-синов тариқасида эфирга узатишни бошлади.

«Ёшлар» телеканали қошида шакллантирилган «Кинотеатр» телеканали мамлакатимиз ва хорижда яратилган тўлиқ метражли, қисқа метражли, бадиий ва ҳужжатли филмлар ҳамда тарбиявий ва марифий йўналишдаги спектаклларни намойиш этишга мўлжалланган. «Тошкент» телеканали қошида ташкил этилган «Наво» телеканали эса томошабинларни мумтоз, халқ мусиқа асарлари, замонавий ва эстрада, шу жумладан, хорижий мусиқалар билан таништиради.

Телеканалларнинг тест режимида қачонгача давом этиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

 
"Даракчи"дан олинди

кино. клип, мр3 , софт
 

 
SAYTIMIZNING HURMATLI FOYDALANUVCHILARI VA MEHMONLARI! SIZLAR UCHUN ENDI TELEGRAM DASTURIGA MO'LJALLANGAN SAYTIMIZNING MEDIA KANALI OCHILDI! SAYTIMIZDAGI BARCHA KLIP VA TARONALARNI USHBU KANALIMIZ ORQALI HAM YUKLAB OLISHINGIZ MUMKIN!
USHBU HAVOLAGA BOSING VA JOINNI BOSING

Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.
ИнформацияПосетители, находящиеся в группе Mehmon, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

«    Декабрь 2016    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Eng sevimli Muloqot Joyingiz